Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува туманида ҳоким ёрдамчиларига компютер жамланмалари топширилди.
2022-02-26 19:16:21 385
Қува туманида ҳоким ёрдамчиларига компютер жамланмалари топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўгрисида»ги масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, шунингдек, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги имзоланган қарорларига асосан туманимиздаги мавжуд 65 та маҳалласида янги лавозим жорий этилди.
Бугунги кунда вилоятимиз ҳокимининг фармойишлари билан туманимиздаги маҳаллаларда 65 нафар янги лавозим эгалари ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини бажаришга киришди. Шу мақсадда Қува тумани ҳокимлигида ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмалари топширилди.
Мазкур учрашувда туман ҳокими Халимжон Умаров, сектор раҳбарлари ва вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Аброржон Раҳмоновлар иштирок этиб ҳоким ёрдамчиларига Давлат раҳбари билдираётган юксак ишончни оқлаб, халқимизнинг фаровонлиги, турмуш тарзини яхшилаш борасида астойидил меҳнат қилишлари лозимлигини айтиб ўтди.
Ушбу замонавий компютер жамланмалари ҳоким ёрдамчилариниг иш унумдорлигининг ошишига хизмат қилади.