Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 5 Users Statistics phone helpline


НАФОСАТ ВА ГЎЗАЛЛИК БАЙРАМИ!

×

 2022-03-08 00:30:02    401

Download pdf
Print out


Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Зотан ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам рамзий маъно касб этади. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.

 

Бахорнинг илк кунларидан туманимизнинг қайси маҳалласи ва кўчасига кирсангиз байрам шодиёналари давом этмоқда. Жорий йилнинг 7 март куни туманимизнинг муҳташам кошоналаридан бири “Ўзбегим” тўйхонасида туманимизда узоқ йиллар мехнат қилган фахрий онахонларимиз, турли соҳаларда бугунги кунда самарали меҳнат қилиб келаётган ҳотин-қизларимиз ва фаол аёлларимиз учун байрам дастурхони ёзилди. Байрам тадбирида Қува туман ҳокими Халимжон Умаров ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб “8-март-Халқаро хотин-қизлар куни” билан йиғилганларни муборакбод этиб  уларнинг тимсолида туманимиздаги барча хотин қизларни байрам билан табриклади ва чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳамда эзгу тилакларни билдирдилар. Йиғилганларга туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.

 

Тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетти. Туманимизнинг ҳушовоз ҳонандалари ва маҳоратли раққосалари томонидан тақдим этилган куй-қўшиқ ва рақслар йиғилганларни мамнун этди.