Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 21 Users Statistics phone helpline


Фарзандларни моддий таъминлаш – ота-онанинг конституциявий бурчидир

×

 2022-03-15 18:52:26    420

Download pdf
Print out


Қува тумани прокуратураси томонидан мутасадди идоралар билан хамкорликда оилавий ажримларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган эр-хотинларни яраштириш, алиментдан қарздор ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ҳамда соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Фарзандларни моддий таъминлаш – ота-онанинг конституциявий бурчидир” ғояси асосида тадбирлар ташкил этилди.

 

Унда тумандаги никоҳдан ажрашган ва ажрим ёқасида турган эр-хотинлар, алимент тўловчи қарздорлар ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

Тадбир давомида оиланинг муқаддас даргоҳ эканлиги, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари, боланинг таъминоти, таълими ва тарбияси масалалари алоҳида таъкидланди ҳамда оилаларни тиклаш ва сақлаб қолиш юзасидан тавсиялар берилди.

 

Тадбир доирасида 32 млн.сўм алимент пуллари ундирилиб, вояга етмаганларнинг ҳуқуқи тикланишига ҳамда 8 та оилани яраштиришга эришилди.

 

Алимент пулини олишда қулайлик яратиш мақсадида ундирувчиларга 70 та банк пластик картаси тарқатилди.

 

Шу куни бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилиб, 38 нафар қарздор ишга жойлаштирилди ва алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақига қаратилди. 9 нафар қарздорларга нисбатан 47-4-моддаси билан жавобгарлик масаласи хал этилди.

 

Таъкидлаш лозимки, туманда оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар давомида 274 та оила яраштирилган.