Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Суд раислари иштирокида "Сайёр қабул" ўтказилди.
2022-03-28 20:39:56 412
Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари купайган маҳаллалар, туманларда "Маҳаллабай" тизимда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган сайёр қабуллар режаси ижроси юзасидан 2022 йил 26 март куни Кува туман Найман МФЙ биносида Фарғона вилоят суди судьяси Д.Халикназарова, туман суди раиси З.Омонов, иқтисодий судлов хайьати судьяси М.Умматова, Фуқаролик ишлари бўйича судлов хайьати судьяси Д.Акрамовалар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда судьялар томонидан фуқароларни қийнаб келаётган ҳамда қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.