Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қувада ёшлар етакчиларига компьютер жамланмалари топширилди
2022-04-09 19:55:40 384
Қува туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларига замонавий компьютер жамланмалари топширилди.
Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қува туманида ҳам ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилди.
Ҳар бир маҳаллада иш бошлаган ёшлар етакчиларининг биринчи галдаги вазифаси 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар манфаатларини таъминлашга йўналтирилган манзилли дастурларни шакллантиришдан иборатдир.
Шу сабабдан, Қува туманида ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини янада ошириш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун ёшлар етакчилари билан бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда иш олиб бораётган 65 нафар ёшлар етакчисига замонавий компьютер жамланмалари топширилди.
Учрашувда бу каби имконият ва шароитлар маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш сифатини ошириш, белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажаришга хизмат қилиши таъкидланди.
Аввалроқ тумандаги маҳаллаларда иш бошлаган ҳар бир ёшлар етакчисига замонавий планшетлар топширилган эди.