Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 69 Users Statistics phone helpline


“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили амалда.

×

 2022-06-29 21:59:41    345

Download pdf
Print out


Солиқ имтиёзларидан қандай фойдаланамиз.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентабрдаги 595-сон қарорига асосан мавжуд солиқ имтиёзлари бўйича маълумотлар базасини яратиш ва ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини (ID-рақамини) бериш тартибини жорий этиш ҳамда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш юзасидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби жорий этилди.

Шунга асосан, “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат” интерактив хизмати жорий этилди.

Солиқ тўловчилар мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланишлари учун ушбу интерактив хизмат орқали солиқ органларига мурожаат юборади.

Дастлаб ҳужжат тури, солиқ тури, ҳужжат рақами танланади ва имтиёз бошланиш вақти, тугаш вақти, имтиёз мазмуни автомат шаклланади.

“Файлни танланг” тугмаси босилади ҳамда мазкур имтиёзни қўллаш бўйича асос бириктирилган ҳолда юборилади.

Ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида мурожаат юборилади. Солиқ тўловчилар томонидан юборилган мурожаатлар “E-imtiyoz” тизимига “Мурожаатлар” бўлимига келиб тушади.

Келиб тушган мурожаатларни масъул ходим томонидан ўрганиб чиқилади.

Бунда дастлаб имтиёз ID-рақами текширилади яъни имтиёз МХИКга боғланиши керакми ёки ташкилотга бириктирилиши ўрганилади.

Корхона томонидан бириктирилган асослар файлни юклаш орқали кўриб чиқилади.

Товар (хизмат)га бўлса ушбу имтиёз МХИКга бириктирилади ва бириктирилган МХИКлар орасида мурожаатда келтирилган МХИКлар текширилади. Ушбу МХИКлар имтиёзга бириктирилган бўлса шу бўйича тушунтирилган ҳолда рад этилади. Бириктирилмаган бўлса МХИК коди ўрганиб чиқилиб, тегишли имтиёзга бириктирилади.

МХИКларга ёки ташкилотларга бириктирилган маълумотларни “E-imtiyoz” тизмининг имтиёз қўшиш бўлимидан текшириб кўрилади.

“E-imtiyoz” тизимининг “Мурожаатлар” бўлимига келиб тушган мурожаатлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:

- товар (хизмат)лар бўйича МХИКларга бириктириш;

- мол-мулк ва ер солиғи бўйича объектга бириктириш;

- қолган ҳолларда ташкилотга бириктириш.

Саралаш натижасида товар (хизмат)лар бўйича имтиёзларга бириктирилмаган МХИКлар имтиёзларнинг ID-рақамлари орқали қидириб топилиб бириктирилади.

МХИК коди ёзилиб сақлаш тугмаси босилади ҳамда киритилган МХИК имтиёзга бириктирилади.

Мол-мулк ва ер солиғи бўйича келиб тушган мурожаатларнинг асоси ўрганиб чиқилиб, асосли деб топилса қабул қилинади. Агар асоссиз бўлса сабаби ёзилган ҳолда рад этилади.

Шу каби ташкилотларни имтиёзларга бириктириш бўйича ҳам ташкилот СТИР рақами “E-imtiyoz” тизимининг “Имтиёзга эга бўлган ташкилотлар” бўлимидан қидирилади.

Агар корхона СТИР рақами имтиёзга киритилмаган бўлса, бириктирилган файлдан асослари ўрганиб чиқилади ва асосли бўлган ҳолларда ташкилот СТИР рақами мазкур имтиёзга бириктирилади. Қўшиш тугмаси босилади.

Шу орқали имтиёзга ташкилотлар бириктирилади.

Агар интерактив хизмат орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича ташкилотлар имтиёзга бириктирилмаган бўлса, ушбу мурожаат қабул қилинганда мазкур имтиёзга ташкилот автомат бириктирилади.

Интерактив хизмат орқали келиб тушган мурожаатлар МХИКларга ёки ташкилотга бириктирилган бўлса, мазкур имтиёзга бириктирилганлиги кўрсатилган ҳолда электрон шаклда рад этилади.

Рад этилган мурожаатлар бўйича рад этиш сабаблари солиқ тўловчининг шахсий кабинетида кўриш имконияти яратилган. Буни кўриш учун “Рад этилди” тугмаси устига босилади.