Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.
2022-07-05 09:42:50 358
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.Юқоридаги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари буйича Кува туман суди судьяси И.Норматов тумандаги "Суфи", "Ифтихор" хамда "Найман" МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ва уларни ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.