Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Аҳоли мурожаатлари ўрганилди
2022-11-04 17:02:59 398
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува туманида жойлашган кўмир омборида аҳоли учун келтирилган кўмир ёнилғисининг талон тарож қилинаётганлиги масаласида қилинган мурожаат туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида мазкур кўмир омборидаги мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Аҳолига кўмир тарқатиш жараёнлари тартибга келтирилди. Шунингдек туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман ички ишлар бўлимининг масъул ҳодимлари вакил қилиб бириктирилиб режа жадвал ишлаб чиқилди ва маҳалла фуқаролар йиғинларига график асосида тарқатилиши йўлга қўйилди.