Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 7 Users Statistics phone helpline


Қува туман судида кадастр идораси ходимлари иштирокида давра сухбати ўтказилди

×

 2023-01-16 17:05:29    309

Download pdf
Print out


Ер – даромад манбаи. Бу гап халқимиз тилида неча асрлардан буён қайта-қайта такрорланиб ўз тасдиғини топган нақлдир. Зеро ҳар қандай замонда ҳам инсонни ер боқади.
Президентимиз томонидан аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимиз Президенти ва Ҳукумати томонидан ушбу йўналишда бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси ва туман судининг судьяси Қува тумани кадастр бўлими ходимлари иштирокида ердан оқилона фойдаланиш ҳамда қоидабузарликлар учун қонунда белгиланган жавобгарлик мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суд раиси кадастр ходимларига ҳар қарич ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишлари, ердан оқилона фойдаланмаса, ижара шартномаси суд орқали муддатидан олдин бекор қилиниши, ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликлар белгиланганлиги ҳақида ўзларининг қимматли тушунтиришларини бериб, буклетлар тарқатдилар.