Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"Янгиҳаёт" маҳалласида етти километрдан ортиқ ички йўллар асфальт қилинади
2023-02-07 12:38:18 301
Айни кунларда Қува туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, "Янгиҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7 километрдан ортиқ ички йўллар асфальт қилинади. Ҳозирда йўлларни асфальтлаштириш учун тайёрлаш, шағал ётқизиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар учун қарор асосида 3,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.