Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 8 Users Statistics phone helpline


ИЧКИ ЙЎЛЛАР ШАҒАЛЛАШТИРИЛИБ, АСФАЛЬТЛАШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

×

 2023-02-09 14:35:25    244

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига кўра, Қува туманида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

 

Айни кунларда туманнинг энг олис ва чекка қишлоқларида ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари билан бир қаторда кўчалар, йўллар асфальтлашга тайёрланмоқда.

 

Хусусан, ҳозирги кунда шағаллаштириш ишлари кетаётган Тахтакўприк МФЙдаги Гулшан ҳамда Тахтакўприк кўчаларининг 8 км қисмини асфальтлаштириш учун 4 миллиард сўм маблағлар ажратилди.

 

Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.