Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ИЧКИ ЙЎЛЛАР ШАҒАЛЛАШТИРИЛИБ, АСФАЛЬТЛАШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
2023-02-13 15:53:50 254
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига кўра, Қува туманида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Айни кунларда туманнинг энг олис ва чекка қишлоқларида ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари билан бир қаторда кўчалар, йўллар асфальтлашга тайёрланмоқда.
Хусусан, ҳозирги кунда шағаллаштириш ишлари кетаётган Туркровот МФЙдаги 7 та ички кўчаларнинг 13,3 км қисмини асфальтлаштириш учун 5,3 миллиард сўм маблағлар ажратилди.
Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.