Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Пастки Хўжа Хасан маҳалласида асфальтлаштириш учун тайёргарлик ишлари бошланди.
2023-02-14 19:41:33 244
Тумандаги Пастки Хўжа Хасан маҳалласидаги ички йўлларни асфльтлаштиришга тайёргарлик ишларини бошлашдан олдин маҳалладаги кекса отахон ва онахонларнинг дуолари олинди.
Ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги ҳудуд аҳолисининг хақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорига асосан Пастки Хўжа Хасан маҳалласидаги 12 та кўчаларнинг 13,7 км қисмини асфальтлаштириш учун шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур ишлар учун 5,5 млрд.сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган
Амалга оширилаётган ишлардан маҳалла аҳли бирдек мамнун.