Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“НОВКЕНТ” МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТЛАШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
2023-02-23 14:23:56 217
Аввал хабар берганимиздек, Қува туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан қишлоқлардаги ички йўллар асфальтлашга тайёрланмоқда.
Қарорга кўра, тумандаги "Новкент" МФЙ ҳудудидаги 4 та кўчани яъни 8,9 км.лик ички йўлларни асфальт қилиш режалаштирилган. Ушбу йўлларни таъмирлаш ишлари учун давлат бюжетидан 3,6 млрд сўм маблағ ажратилган.
Айни кунларда йўлларни таъмирлаш ишларини сифатли бажариш учун шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.