Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Янгиқишлоқ маҳалласининг кўчаларига асфальт ётқизиш ишлари бошланди
2023-03-02 17:09:13 268
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан амалга оширилаётган ишлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.
Қува туманида ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Фуқаролар эса бу жараёнда ўз фаоллигини кўрсатиб, таклифлари қўллаб-қувватланаётганидан мамнун бўлмоқда.
Ана шундай амалий ишлардан бири бугун тумандаги Янгиқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида табаррук нуронийларнинг дуолари билан ҳудуддаги 5 та кўчаларнинг 5,5 км ички кўчаларини асфальтлаш ишлари бошланди.
Амалга оширилаётган ишлардан ҳудуд аҳолиси бирдек мамнун бўлмоқда.