Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фуқаро мурожаати ўрганилди
2023-03-06 16:38:45 221
Ижтимоий тармоқлар орқали “Фарзандлар кўзи ожиз отани хўрлашяптими?” сарлавҳаси остида чоп этилган видеомурожаат юзасидан туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ масалага ойдинлик киритиш мақсадида мавжуд ҳолат ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра тумандаги Тошкент МФЙ Қўрғонча кўчасида истиқомат қилган фуқаро Алижон Қодиров турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан ўзаро келишмовчиликлар сабаб тумандаги ҳонадонини сотишиб пулларини ўзаро тақсимлаб олишган.
Ҳозирда фуқаронинг эътирозига сабаб бўлаётган масала Қувасой шаҳрида жойлашган фуқаронинг ҳонадонини талаб қилишаётганлиги бўлмоқда.