Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Юзия маҳалласи фуқаролари мурожаати ижобий ҳал этилди.
2023-03-08 12:20:17 243
#Мурожаат_ва_ечим
Юзия маҳалласи фуқаролари мурожаати ижобий ҳал этилди.
Аввал хабар берганимиздек туман сектор раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда ҳонадонбай аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Қува тумани ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида ўтказилаётган ўрганиш жараёнларида аҳоли томонидан ичимлик суви насосининг носозлиги юзасидан келиб тушган мурожаат, тегишли мутахассислар ва масъулларни жалб этган ҳолда жойида бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди.