Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Гулистон маҳалласининг ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда
2023-03-09 09:39:12 239
Бугун туманимизнинг қай бир маҳалласига борманг ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Ҳусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан тумандаги 45 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ички кўчаларни асфальтлаштириш, ичимлик сув қудуғи қазиш, электр таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ана шундай ижобий ишлардан бири тумандаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилмоқда.
Қарийб 4,0 млрд.сўм маблағ ҳисобидан ҳудуддаги 8 км масофадаги ички кўчалар асфальтлаштирилмоқда.