Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Пастки Хўжа Хасан маҳалласининг қарийб 14 км ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда
2023-03-14 21:06:35 235
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Қува туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ички кўчаларни асфальтлаштириш, ичимлик сув қудуғи қазиш, электр таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ана шундай ижобий ишлардан бири тумандаги Пастки Хўжа Хасан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинининг 12 та кўчаларидаги қарийб 14 км ички йўлларда асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳудуд аҳолисини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларига ечим бўлмоқда.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун 5,5 млрд.сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган. Олиб борилаётган ишларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик доимий назорат қилиб бормоқдалар.