Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда.
2023-03-28 22:53:03 208
Аввал хабар берганимиздек сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда ўтказилаётган ҳонадонбай ўрганишлар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ижобий ҳал этилмоқда.
Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари ҳудудидаги Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилаётган ўрганишлар давомида аҳоли томонидан ҳудуддаги электр сим ёғочларнинг носозлиги, шу сабабли электр таъминотидаги узулишлар юзасидан қилган мурожаатлари туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ижобий ҳал этилди.
Электр тармоқлари корхонасининг мутахассис ҳодимлари ҳудуддаги мавжуд 10 дона ёғоч устунларни замонавий бетон сим ёғочларга алмаштириб, электр тармоқларини янги тортиш ишларини олиб боришди ва мавжуд камчиликни тезкорлик билан бартараф этишди.
Ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.