Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда.
2023-04-02 08:45:26 205
Ҳудудларда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги бешлик томонидан яъни маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторлари томонидан ўтказилаётган ҳонадонбай ўрганишлар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ижобий ҳал этилмоқда.
Ҳусусан Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилаётган ўрганишлар давомида аҳоли томонидан ҳудуддаги электр сим ёғочларнинг носозлиги, шу сабабли электр таъминотидаги узулишлар юзасидан қилган мурожаатлари белгиланган тартибда масъулларга етказилди ва мазкур муаммо туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ижобий ҳал этилди.
Электр тармоқлари корхонасининг мутахассис ҳодимлари ҳудуддаги мавжуд 10 дона ёғоч устунларни замонавий бетон сим ёғочларга алмаштириб, электр тармоқларини янги тортиш ишларини олиб боришди ва мавжуд камчиликни тезкорлик билан бартараф этишди.
Ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.