Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ҳатлов жараёнларида аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда.
2023-04-06 17:59:00 208
Аввал хабар берганимиздек туманда сектор раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳонадонбай аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ижобий ҳал этиш ва бу орқали, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан Қува тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Исмоилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган ўрганишлар давомида, ҳудудддаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан кириш йўлакларини таъмирлаш, юзасидан келиб тушган мурожаатлари жойида ҳал этилиб, зарурий қурилиш материаллари ва ҳом ашёлар етказиб берилди ва йўлакларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳатлов жараёнлари давом этмоқда