Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“Тошховуз” маҳалласида кўчалар асфальтланиб, обод ва равон бўлмоқда
2023-04-08 20:54:39 188
Қува туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди.
Тумандаги “Тошховуз” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 4,5 км ички йўлларни босқичма-босқич шағаллаштириш ва асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.