Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми
2023-04-08 21:03:30 199
Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Қува тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Авазхон Исмоилов иштирокида сектор ҳудудидаги Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр қабул” ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб қилган мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.