Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ифторлик дастурхони ёзилди
2023-04-10 21:22:19 240
Халқимиз қонига сингиб кетган саховат, меҳру мурувват, бағрикенглик каби эзгу қадриятларимиз муқаддас Рамазон ойи кунларида ўзининг яққол ифодасини топмоқда.
Қутлуғ кунларда Қува туманидаги барча маҳаллаларда рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда. Бугун туманнинг “Қува” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ҳам ифторлик ташкил этилди.
Тадбирда 200 нафарга яқин рўзадорлар, меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар вакиллари, ёшу кексалар дастурхон атрофида жам бўлди. Тўкин дастурхон атрофида Муборак Рамазон ойида инсонийлик туйғулари бўлмиш меҳр-муҳаббат, саховат ва оқибат ҳақида сўз юритилди. Фазилатли ой шукуҳи, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг чекка ҳудудлардаги амалий натижаси ҳаётий мисоллар билан қайд этилди.
Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, ҳалқимизга фаровонлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўраб дуога қўл очди.