Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува туманида вилоят ҳокимининг фуқаролар сайёр қабули бўлиб ўтди
2023-04-12 22:24:28 220
Бугун Қува тумани 13-болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиев ҳам иштирок этдилар.
Олти соатдан ортиқ давом этган қабулда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 120 тадан зиёд мурожаатлари вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.