Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Сектор раҳбарига билдирилган мурожаат асосида Юзия маҳалласининг Оққудуқ кўчаси шағал тўшалмоқда
2023-05-24 10:50:33 204
Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ҳалимжон Умаров иштирокида ўтказилган сайёр қабулда билдирилган мурожаат асосида Юзия маҳалла фуқаролар йиғинининг Оққудуқ кўчаси ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилмоқда.
Қайд этилишича, маҳалланинг янги кўчиб чиққан аҳоли хонадонлари жойлашган мазкур кўчанинг йўли аввал анчайин хароб ҳолатда бўлиб, шу хонадонларда яшовчи ўғил-қизлар ҳудуддаги 3-умумий ўрта таълим мактабига шу йўлдан қатнайди.
Мавжуд ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари жалб этилиб, ички кўчалар тўлиқ шағаллаштирилмоқда.