Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 12 Users Statistics phone helpline


“Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик сув қудуғи қазилиб, сув минораси ўрнатилмоқда

×

 2023-05-27 21:01:14    191

Download pdf
Print out


Қува туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди. 
Тумандаги “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудида сув қудуғи қазилиб, тоза ичимлик суви чиқарилди. Бундан ташқари, қишлоқ ҳудудида 1 та сув минораси ўрнатилиб, 3,5 км ичимлик суви тармоғи тортилади.  Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 200 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради.