Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Сектор раҳбарига билдирилган мурожаат асосида Олтинариқ маҳалласининг 7 км ички кўчаларига шағал тўшалмоқда
2023-05-29 15:15:49 192
Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ҳалимжон Умаров иштирокида ўтказилган сайёр қабулда билдирилган мурожаат асосида Олтинариқ маҳалла фуқаролар йиғинининг 7 км ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилмоқда.
Қайд этилишича, маҳалланинг янги кўчиб чиққан аҳоли хонадонлари жойлашган мазкур кўчаларнинг йўли аввал анчайин хароб ҳолатда бўлиб, шу хонадонларда яшовчи ўғил-қизлар ҳудуддаги 20-умумий ўрта таълим мактабига шу йўллардан қатнайди.
Мавжуд ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари жалб этилиб, ички кўчалар тўлиқ шағаллаштирилмоқда.