Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Томорқа даромад манбаи
2023-05-29 17:09:07 262
Қува тумани Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, саримсоқпиёз етиштириш хамда сақлаш бўйича семинар ташлкил этилди.
Бунда соха мутахасислари ва томорқачилар иштирок этишди.
Шунингдек семинарда Республика Фермерлар кенгаши бўлим бошлиғи Мехриддин ака хамда вилоят фермерлар кенгаши ўринбосари, туман кенгаши раиси ҳам катнашди.
Ушбу семинардан кўзланган мақсад фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уларга амалий кўникма ва илмий асосланган билим бериш, фуқароларнинг ўз томорқасидан даромад олишдан иборатдир.
Иштирокчилар Олтинариқ МФЙ Олтинариқ кўчаси 187-уйда яшовчи фуқаро Рахматжон Шомирзаев ҳонадонида бўлишиб томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳолатни ўрганишди. Шомирзаевлар оиласи 10 сотих томоркадан ўтган йилнинг ўзида 65.0 млн сўмдан зиёд соф даромад килган бўлиб, бу йил ундан ҳам икки баробар кўпроқ даромад олишни кўзлаб иш олиб боришмокда.