Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш мақсадида муҳокама ўтказилди
2023-05-31 19:10:48 227
Қува ҳокимлигида маҳалла фуқаролар раислари, ҳоким ёрдамчилари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 майдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМ-183 сонли қарори мазмун ва мохияти бўйича семинар ўтказилди.
Мазкур қарор билан тасдиқланган Низом бўйича МФЙ раислари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва вазифалар тўлиқ тушунтириб берилди.