Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 6 Users Statistics phone helpline


Фуқаро мурожаати ўрганилди

×

 2023-06-02 21:36:53    239

Download pdf
Print out


Қува тумани Гўзал МФЙ Қайқуббод кўчаси 265/19-уйда яшовчи фуқаро Қурбонова Шахнозахон томонидан ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

 

Ҳусусан фуқаро бетоблиги, 2-3 маротаба жарроҳлик амалиётларини ўтказганлиги, бугунги кунда 2-гуруҳ ногирони эканлиги сабабли “Аёллар дафтари”нинг 3-тоифасига ва “Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар” рўйхатига киритилиб доимий назоратга олинган.

 

Мазкур фуқарога бугунги кунга қадар “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 500 000 сўм, фарзанди М.Ҳакимовага “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 1 200 000 сўм моддий ёрдамлар кўрсатилган.

 

Шунингдек туман ҳокими томонидан ўтказилган “Сайёр қабул” давомида билдирган мурожаатига асосан жорий йилнинг май ойида фуқарога ногиронлик араваси топширилган.

 

Фуқаронинг уй-жой масаласида қилган мурожаатига асосан туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, субсидия асосида ажратиладиган уй-жойларга белгиланган мезонларга мос келмаганлиги сабабли, туман ҳокимлиги балансида ижтимоий уй-жойлардан бир неча бор таклиф этилган. Фуқаро томонидан кўп-қаватли уй-жойларда яшамаслигини билдириб, мазкур уй-жой рад этилган.

 

Шу ўринда айтиш лозимки фуқаро ва унинг фарзанди М.Ҳакитмова томонидан қилинган мурожаатлар доимий туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан шахсий қабулларда тингланиб ўрганиб борилган.