Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 10 Users Statistics phone helpline


Туркровот маҳалласининг ичимлик суви тармоғи яхшиланмоқда

×

 2023-07-05 08:52:27    213

Download pdf
Print out


2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳудудларда, айниқса маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида Қува туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабр кунги “2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465 сон қарори асосида ҳудудларда ижобий ишлар олиб борилмоқда.
Биргина Туркровот маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3,5 км тармоқ тортиш ва 1 дона сув қудуғи қазиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 2,2 млрд.сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, олиб борилаётган ишларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши эса туман прокуратурасининг доимий назоратига олинган.