Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
6 ойлик якунлари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди
2023-07-21 19:35:28 200
Қува тумани ҳокимлигида ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар хусусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қува тумани прокурори Отабек Тошматов раислигида ўтган йиғилиш, туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Хусанов, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, мажбурий ижро бюроси, адлия бўлими, ҳамкор ташкилотлар ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этдилар.
Жорий йилнинг олти ойи давоми содир этилган жиноятчилик, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилди. Шунингдек мазкур йўналишда масъулиятсизликка йўл қўяётган раҳбарлар ҳамда масъуллар кескин огоҳлантирилди.
Йиғилиш давомида келгусида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.