Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2023-07-21 20:11:24 204
Бугун Қува тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида 2023 йилнинг иккинчи чорагида туманда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда келгусидаги вазифалар ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар берилди.
Шунингдек мазкур йўналишларда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилиб тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари тайёрланиб, депутатлар томонидан мақулланди ва тасдиқланди