Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Юзия маҳалласининг ички йўлларида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
2023-08-16 08:59:03 216
Юзия маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ғурур кўчаси 640 метр, Тараққиёт кўчаси 750 метр, Олмазор кўчаси 1 км, Рамазон кўчаси 1.5 км ички йўллари асфальтлаштирилмоқда
Аввал ҳабар берганимиздек Қува тумани 1-сектор ҳудудидаги Юзия маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида сектор ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ҳатлов жараёнида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан ҳудуддаги 10,5 км ички йўлларни асфальтлаштириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ғурур, Тараққиёт, Олмазор, Рамазон кўчаларининг жами 3.9 км ички йўлларини асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳудудда ободонлаштириш ва қурилиш ишлари давом этмоқда.