Font size Colour Picture

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

News subscription


On the site now 3 Users Statistics phone helpline


Қорақум маҳалласи ўзгача қиёфа касб этади

×

 2023-09-14 15:33:33    259

Download pdf
Print out


Қува туманидаги Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинини “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида ҳудуд инфратузилмасини тубдан ўзгартириш, обод ва кўркам маҳаллага айлантириш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

 

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида Республика, вилоят ҳамда туман ишчи гуруҳлари вакиллари иштирокида семинар ўтказилиб, ҳудудда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида ва амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

 

Дастлаб масъуллардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ҳудуддаги аҳоли ҳонадонлари бирма-бир ҳатловдан ўтказилиб мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганиб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, уларни бартараф этиш ҳамда ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

 

Қорақум маҳалласи бугун улкан ижобий ўзгаришлар бўсағасида. Маҳаллада амалга оширилаётган ишларни доимо эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.