Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Тўқсонбости экинларини эккан деҳқон – бой бўлади.
2023-10-25 18:46:05 239
Қува туманидаги Гулистон ММТП ҳудудида самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш, 2024 йил ҳосили учун боғ-ток қатор ораларига “тўқсонбости” экинларини экиш тадбирларини амалга ошириш ишларини жадаллаштириш юзасидан амалий семинар ўтказилди.
Семинарда учрашувда сектор раҳбарлари, вилоятдан бириктирилган бош вакиллар, тумандаги қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар, боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва деҳқон хўжаликлари иштирок этди.
Семинарда туман ҳокими Ҳалимжон Умаров ҳамда соҳа мутахассислари сўзга чиқиб тўқсонбости экинлар мўл ҳосил гарови эканлиги, аҳолини эртаки сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинларни экиш ишларини амалга ошириш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.
Шунингдек бугунги кунда самарасиз, эски боғларни реконструкция қилиш орқали интенсив боғларни ташкил этиш, боғ қатор ораларида, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.