Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува туманида жорий йилнинг куз мавсумида тўрт юз мингга яқин мевали ва манзарали кўчатлар экилади.
2023-10-28 20:05:16 169
Қува туманидаги Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар яқиндан танишиш мақсадида ўтказилган амалий семинар доирасида “Яшил макон” лойиҳаси амалга оширилди.
Унда вилоятимизнинг Қувасой, Фарғона шаҳарлари ҳамда Тошлоқ, Фарғона туманларининг сектор раҳбарлари бошчилигида ташриф буюрган ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
Ташриф буюрганлар манзарали ва мевали кўчатларни экдилар. Шунингдек туманнинг кўчатчилик салоҳияти, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида туманда куз мавсумида амалги оширилиши режалаштирилган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Ҳусусан тумандаги 29 та маҳаллалар кўчатчиликка ихтисослашган бўлиб, бу ерда етиштирилган кўчатлар туманнинг эҳтиёжидан ортиб, вилоятлар ва чет мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Шунингдек туманда жорий йилнинг куз мавсумида 400 мингга яқин мевали, манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган