Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Аҳоли мурожаатлари ўрганилди
2023-11-14 15:15:28 177
Ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани М.Хасанов МФЙ А.Қодирий кўчасида аҳоли кўпайганлиги сабабли электр энергиясидаги узилишлар ҳамда мавжуд трансформатордаги кучланишнинг пастлиги юзасидан қилган мурожаатлари белгиланган тартибда масъуллар томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳудуддаги электр энергиясидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида мавжуд эскирган ёғоч таянч устунлар ўрнига бетон таянч устунлар етказиб берилиб, ҳозирда ўрнатиш ишлари ва электр тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек мазкур ҳудуд табиий газ етказиб беришда оғир ҳудуд ҳисобланиб, ушбу ҳудуддаги ҳонадонлар тўлиқ суюлтирилган газ балонлари билан таъминланган ва бугунги кунга қадар М.Хасанов МФЙ ҳудудидаги фуқароларга жами 223 тонна арзонлаштириш кўмир ёқилғилари билан таъминланди.