Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
«Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан муҳтож оилаларга навбатдаги ёрдамлар кўрсатилди
2023-11-17 15:24:17 374
“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилда Қува туманида 2 мингдан ортиқ фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан жорий йилнинг 8 ноябр куни тумандаги 313 нафар фуқароларга даволаниш, дори-дармон ҳарид қилиш, оилавий шароитларини яхшилаш, озиқ-овқат ва бошқа мақсадлар учун жами 251 млн.сўм моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек 1 нафар фуқарога жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун 30,0 млн.сўм моддий ёрдам масаласида қилган мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида электрон ОРДЕЗ базаси орқали йўлланма берилиб, бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилди.