Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 19 Users Statistics phone helpline


Конституция инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий пойдевори.

×

 2023-11-30 11:35:15    136

Download pdf
Print out


Қува тумани “Қува” МФЙ биносида  Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясига киритилган янгиланиш ва ўзгаришларига бағишланиб давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатида Фарғона вилояти суди судбьяси Р.Зарипов ва жиноятишлари бўйича Қува тумани судининг раиси З.Омонов иштирок этди. 

 

Бугунги кунда мавжуд қонунларда, жумладан, Жиноят, жиноят процессуал ва жиноят ижроия кодексларида маҳбусларнинг ҳуқуқлари, уларга яратилган шарт-шароитлар аниқ кўрсатиб берилган ҳамда ушбу қонунларга мувофиқ маҳбуслар ва маҳкумларнинг ҳуқуқлари амалга оширилмоқда.

Аммо юқоридаги кодекс ва қонунларда маҳбусларнинг, яъни қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларини тўла-тўкис ҳимоя қилиш ва уларни таъминлашда бўшлиқлар борлиги, қонунларда айрим тафовутлар мавжудлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Умуман олганда, халқимиз истиқлолга қадар яъни Чор Россияси ва Собиқ Иттифоқ мустамлакаси сифатида кўплаб қатағонларга учради, халқимизнинг асл фарзандлари, озодлик учун курашганлар барчаси қамоққа олиниб, у ерда турли тазйиқларга дучор бўлишди. 1980 йиллар ўрталарида бўлган “ўзбеклар иши” натижасида ҳам кўплаб юртдошларимиз, халқимиз вакиллари ҳеч бир асоссиз қамоққа олиниб, турли қийноқлар ва ғайриинсоний муносабатларга дучор бўлишгани ҳам халқимиз ёдидан кўтарилгани йўқ.

Буларнинг барчаси, қамоқда сақланаётган шахсларнинг аҳволи, уларга бўладиган муносабат, умуман маҳкум ва маҳбусларга нисбатан инсоний муносабатларда бўлиш, уларни ҳурмат қилиш, қадр-қимматини, шаънини ва ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳам давлат томонидан кафолатланиши Конституция нормаси билан мустаҳкамлаб қўйилиши давр талабидир.

Яъни, бугунги кунда юқоридаги мавзу бўйича Конституцияга киритиш тақдим этилган ўзгаришлар қуйидагилардир :

Жумладан, Конституциянинг 25-моддасига жиноят қонунчилигига оид нормалар қўшилди:

  • Ушлаб туришга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга ёки озодликни бошқача тарзда чеклашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суд қарор қабул қилмагунича 48 соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Агар ушлаб туриш ёки озодликни бошқача тарзда чеклаш тўғрисидаги қарор белгиланган муддатда суд томонидан қабул қилинмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак.
  • Шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши керак.
  • Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
  • Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.
  • Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий, илмий ва бошқа тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
  • Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин ривожлантириш, қонун билан тақиқланмаган ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайдиган ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз юклатилиши мумкин эмас.

26-моддада инсон ҳуқуқлари ва суд-ҳуқуқ тизимига оид нормалар, яъни:

  • Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Қонунни қўллаш жараёнида юзага келадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.
  • Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
  • Ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.
  • Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиниши ва уларнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат қилиниши керак.
  • Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги керак деган нормалар қўшилгани инсон ҳуқуқларини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

 

Зарипов Рустамжон

Фарғона вилояти судининг судьяси

 

Зафаржон Омонов

Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг раиси