Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби иситиш тизимларининг соз ҳолатда ишлаши назоратга олинди
2023-12-12 23:54:47 226
Ижтимоий тармоқлар орқали 2-умумий ўрта таълим мактабининг синф ҳоналари ҳароратининг совуқлиги юзасидан йўлланган мурожаат шахсан туман ҳокими назоратига олинди.
Мавжуд ҳолатни ўрганиш мақсадида туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими мудири ҳамда 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари масъул этиб бириктирилиб, жойига борган ҳолда ўрганиш, аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Амалга оширилган ишлар якуни бўйича қисқа фурсатлар ичида ахборот берилади.