Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Туман мудофаа бўлими томонидан яшил макон ташкил этилди.
2024-04-01 16:06:42 119
Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Мазкур йўналишда давлатими з раҳбари раислигида жорий йилнинг 29 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан ушбу ободонлаштириш ишларига туман мудофаа бўлими ҳодимлари ҳам сидқидилдан бел боғлашиб ҳудуддаги бўш турган ер майдонида манзарали, мевали ва гул кўчатлари экишиб гўзал бир гўша ташкил этдилар.
Жойларда кўчат экиш ишлари давом этмоқда.