Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Аҳоли ҳонадонлари ўрганилди.
2024-04-02 16:18:57 131
Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, Ички ишлар бўлими бошлиғи Исломбек Хусанов ҳамда бир қатор масъуллар билан биргаликда тумандаги Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли ҳонадонларига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида фуқароларнинг яшаш шароитлари, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Ҳонадон вакиллари билан суҳбатлашилиб бугунги кундаги мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди.
Билдирилган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек ҳар бир ҳонадондаги томорқалардан самарали фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш, томорқа қўшимча даромад манбаи тамойили асосида ҳаридоргир, экспортбоп экинлар, туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб мевали, манзарали ва гул кўчатлари етиштиришни йўлга қўйиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.