Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон халқчил ва ижтимоий давлатдир” мавзусида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.
2024-04-17 16:56:49 131
Бугун тумандаги Ёшлар ишлари агентлиги биноси ҳамда тиббиёт техникумида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили иштирокида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон халқчил ва ижтимоий давлатдир” мавзусида тумандаги ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Учрашувда маънавият ва маърифат маркази, адлия бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, "Инсон" ижтимоий ҳизматлар маркази, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарлари ва масъуллари ҳамда тумандаги ёшлар вакиллари иштирок этишди.
Очиқ ва самимий тарзда ўтган учрашувда Омбудсманнинг минтақавий вакили Алишер Камилов сўзга чиқиб “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказиладиган тадбирлардан асосий мақсад фуқароларнинг хуқуқий хабардорлигини ошириш, хусусан янги қабул қилинаётган қонунлар, норматив-хуқуқий хужжатлар асосида ёшларга, аёлларга, кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга яратилаётган шароитлар, имтиёзлардан уларни хабардор қилишдан иборат эканлигини қайд этди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича ҳам таклифлар олинди.