Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 17 Users Statistics phone helpline


Ҳаётбахш ислоҳотлар: камбағаллик ва ишсизлик бўлмаслиги —асосий мақсад

×

 2024-05-25 14:09:30    160

Download pdf
Print out


Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг «Ишонч» ҳамда «Халқ сўзи» газеталарида эълон қилинган
«Мен умримни шу халққа тикканман» сарлавҳали мақоласига
 муносабат. 

Яқинда “Ишонч” ва “Халқ сўзи” газеталарида эълон қилинган сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Мен умримни шу халққа тикканман” сарлавҳали мақоласи халқимиз, зиёлилар ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида кенг фикр-мулозаларга сабаб бўлаётгани бежиз эмас. Чунки мақолани ўқиган ҳар бир инсоннинг қалбида Ватанга бўлган муҳаббат, бугунги обод ва фаровон ҳаётимизизга шукроналик туйғуси янада ортади. Ҳаётбахш ислоҳотлар самараси, бунёдкорлик ва яратувчанликнинг улуғ қудратини ҳис этади.

Мақоланинг илк сатрлари Президентимизнинг бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган, ҳалқнинг яшаш шароити, турмуш тарзини яхшилашга қаратилган сўзлари билан бошлангани эътиборга лойиқ.  

Хусусан, “Президентимизнинг яқинда Жиззахда вилоят фаоллари билан учрашувдаги нутқида бир нуқта кўпчиликнинг эътиборини тортди. Унда давлатимиз раҳбари шундай деган эди:

“Худо менга соғлиқ бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен етти йил умримни тикдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим…”

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган илк мурожаатномасидаги “...Биз мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қиламиз. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда” деган эзгу фикрлари ўтган қисқа давр мобайнида ҳаётий ҳақиқатга айланди.

Шу маънода айтганда, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган кенг қамровли ислоҳотлар давомида барча бўғиндаги раҳбарлар халқ орасига кириб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича янги тизим яратилди. Бу орқали юртимизда ҳеч бир оила давлатимизнинг юксак эътибори ва меҳридан четда эмаслиги таъминланди.

Бугун ортга бир назар солсак, 2016 йилда давлатимиз раҳбари белгилаб берган устувор вазифалар ва режалаштирилган ишлар кўпчиликка бир қарашда бажарилиши мушкул бўлган иш ёки вақтинчалик жараёндек туюлгани айни ҳақиқат. Аммо Президентимизнинг ўзлари қайта-қайта таъкидлаганларидек, бу каби эзгу ташаббуслар вақтинчалик жараён эмас эди.   Ўтган йилларда давлатимиз раҳбари узоқ ва яқин истиқболни кўзлаб Ўзбекистонда бутун дунё тан олган ва эътироф этган ислоҳотларни амалга оширди ва бу ишлар бугунги кунда ҳам изчил давом этмоқда.

Айни йўналишда Қува туманида ҳам давлат дастурлари, истиқболли лойиҳалар доирасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, ҳар бир ҳудуд, маҳалла, оила кесимида ижобий натижаларга эришилди. Ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” аниқланиб, шу асосда “йўл харита”лари ишлаб чиқилди. Ижтимоий дафтарлар билан ишлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, доимий даромад манбаига эша бўлмаган ва меҳнат миграциясидан қайтган оилалар билан ишлашда манзилли ёрдам йўлга қўйилди. Умуман олганда, Қува туманини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида бир қатор эзгу ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилди.

Биргина мисол, туманда ўтган 2023 йилнинг ўзида ҳудудлар инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 51 та МФЙда 155 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, электр энергиясини яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаштириш, ичимлик суви тармоқлари тортиш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳамда ҳудудларда қулай тадбиркорлик муҳити яратишда муҳим аҳамиятга эга.    

Бу борада давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек: “Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш, дегани эмас.

Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак”лиги Қува туманида олиб борилаётган ислоҳотларда ҳам ўзининг яққол ифодасини топиб бораётгани қувонарлидир.

Ҳеч кимга сир эмас, яқин йилларгача “камбағаллик” деган сўз ўрнига дардимизни енгиллаштириш, ўзимизни юпатиш учун “кам таъминланганлик”, “эҳтиёжмандлик” деган терминларни ишлатиб келдик. Бу эса, ўз навбатида, муаммони камайишига эмас, балки унинг газак олиши ва ортишига олиб келди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва қатъий позицияси туфайли камбағаллик ва унга қарши курашиш тушунчаси ҳаётимиз фаолиятимизнинг устувор йўналишлари сирасига киритилди. 

Шу мақсадда мамлакатимизда камбағалликни қисқартишга эътибор қаратилди ва том маънода бунга эришилмоқда. Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов мақоласида келтирилганидек, буни бугун бутун жаҳон эътироф этмоқда.

Юртимизда камбағалликни қисқартиш борасида дастлаб аҳолига сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш ва таълим олишга эътибор қаратилиб, таълим ва тиббиёт соҳаси тўлиқ ислоҳ қилинди. Илғор хориж тажрибаси жорий этилиб, ушбу соҳалар дунё андозаси бўйича жадал ривожланяпти.

Ўз навбатида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, хорижий инвестицияларни жалб этиш, жаҳон бозорларига чиқиш учун кенг йўл очиб берилди. Натижада саноат, қурилиш ва ҳизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринлари яратиш ҳажми ортди, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳам замонавий мезонлар асосида юксалиши таъминланяпти. 

Бугун бутун дунёда кузатилаётган глобаллашув жараёни, энергия тақчиллиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, турли низолар, экологик вазиятлар инсоният ҳаётига хавф солиб турган бир даврда, Ўзбекистон ҳар соҳада жадал ривожланишда давом этмоқда. Албатта, бунга шукрона келтириш керак.

Мақолада эътиборимни тортган яна бир жиҳат бор: “Лекин адолат ҳаққи-ҳурмати шуни ҳам айтиб қўйиш керакки, одамларимиз орасида бўлаётган бундай ўзгаришларни тушунмаётганлар, кўриб кўрмасликка олаётганлар ҳам бор. Мен бундайларга қарата, дунёда инсофу диёнат деган гаплар бор ва бу тушунчаларга ҳали қирон келмаган, деган бўлардим. Ва яна айтган бўлардимки, инсоният тамаддунининг гултожи бўлган Рим ҳам бирдан бунёд бўлмаган…”

Бу ҳаётий ҳақиқат. Боиси кўзланган мақсадга бир ёки икки-уч кишининг ҳаракати билан эришиб бўлмайди. Бу йўлда барчамиз бир тан-у, бир жон бўлишимиз зарур. Сабаби инсоннинг она ватанга муҳаббати, ўзгаришлар ва ислоҳотларга даҳлдорлик ҳисси энг буюк ўзгаришларни амалга оширишга қодир бўлади. Демак, давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган ислоҳотларини Янги Ўзбекистонни янгича фикрлайдиган инсонлари билан қурамиз. Бунинг учун эса нафақат кундалик фаолиятимиз, балки дунёқарашимиз, онг ва тафаккуримизни ҳам ислоҳ этишимиз лозим.

Бунга мақоланинг ўзида жавоб бор: “Бугунги янгиланаётган, батамом янги қиёфа касб этаётган Ўзбекистонимизда кечаётган қайноқ жараёнлар сўзимизга яққол исбот, десам, янглишмаган бўламан. Бу тарихий янгиланишларга жаҳон афкор оммаси томонидан «Буюк бунёдкорликлар даври», дея таъриф берилаётганининг боиси ҳам шундадир, эҳтимол”.

Мухтасар айтганда, Янги Ўзбекистондаги асрларга татигулик янгиланиш ва ўзгаришлар бевосита Президент Шавкат Мирзиёев фаолияти билан боғлиқ эканлиги бугун катта кичикнинг тилидаю дилида бирдек эътироф этилмоқда. Боиси давлат раҳбари ҳар бир ишда нафақат ташаббускор, балки элу юртга садоқат билан астойдил камарбаста бўлишда биринчи навбатда барчамизга ўрнак бўлаётир. Бу барчамизга ибрат ва намунадир.

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов мақоласида келтирилган ҳар бир фикрни қуваликлар қалбига сингдириш, ислоҳотларга даҳлдорлик ва масъулият ҳиссини янада кучайтиришш мақсадида жойларда тарғибот ишлари олиб бориляпти. Айни жараёнда туман фаоллари, маънавиятчилар ва кенг жамоатчилик жалб этилиб, юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда. Бу муштарак мақсадлар – халқимизнинг бахтли, фаровон ҳаёт кечириши, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеи юксалишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Ҳалимжон УМАРОВ,

Қува тумани ҳокими.