Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қайси тоифадаги пенсионерлар ер солиғидан озод қилинган?
2024-05-29 09:44:42 110
❓ Қайси тоифадаги пенсионерлар ер солиғидан озод қилинган?
✅ Солиқ қодексининг 436-моддасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан қуйидагилар озод қилинади:
➡️ уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли идоранинг маълумотномаси асосида бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади;
➡️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббиймеҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;
➡️ Ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек ўзиниўзи бошқариш идораларининг маълумотномаси асосида берилади;
➡️ Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Отаонасидан бири ёки отаонаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Мазкур имтиёз Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;
➡️ Чернобиль АЭС (Атом электр станцияси) даги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар. Мазкур имтиёз тиббиймеҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногиронлиги бўлган шахснинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади;