Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 4 Users Statistics phone helpline


Мурожаат ўрганилди

×

 2024-06-11 15:56:03    294

Download pdf
Print out


Ижтимоий тармоқлар орқали “Қува туманида фаолият олиб бораётган тадбиркор  Азизбек Тешабоевнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётганлар кимлар?!” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Ҳусусан мақолада фуқаро А.Тешабоев Қува тумани “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини, Мурувват кўчасида жойлашган “Қува шаҳристони” архиологик ёдгорлигининг муҳофаза ҳудудига кирувчи 712,8 кв.м ер майдонига ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда мукаммал қурилиш ишларини амалга оширган.
Фуқаро 2023 йилнинг ўзида ноқонуний қурилишларни тўхтатиш бўйича масъул идолар томонидан бир неча бор расман огоҳлантирилган.
Шунингдек Қува тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 2023 йил 13 июлда А.Тешабоевнинг қурилиш лойиҳа хужжатлари рад этилган.
Бундан кўриниб турибдики А.Тешабоевнинг ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга ошириш учун хеч қандай лойиҳа хужжатлари мавжуд эмас.
Бундан ташқари мақолада ноқонуний қурилишларни буздириш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан судга даъво аризаси киритилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сон қарорининг 2-боб 4-қисмида, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари кўрсатилган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни буздириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Бундан ташқари Қува туманида туризмни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-майдаги 6000-сон Фармонига асосан 2020-2025 йилларда мазкур ҳудудда  мазкур ҳудудда музей ташкил этиш белгиланган.
Унга асосан 2023 йилда вилоят ҳокимининг ташаббуси билан мазкур ҳудудда қазишма ишлари амалга оширилиб, бир қатор тариҳий ёдгорликлар топилган ва ушбу ҳудудда очиқ осмон остидаги музей ташкил этиш белгиланган.