Font size Colour Picture

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

News subscription


On the site now 28 Users Statistics phone helpline


ҚУВАДА “ХОН АТЛАС ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2024-09-14 14:06:26    59

Download pdf
Print out


Миллий либосларимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва аньаналари,  диди,  эстетик қарашлари,  шунингдек ўзига хос хусусиятларини мужассамлигини намойиш этиш, миллий қадриятларимизни келажак авлодларга сингдириш, мазмунан бойитиш мақсадида Қува туманида ҳам  “Хон атлас ҳафталиги” доирасида маданий-маънавий тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Хусусан, тумандаги тиббиёт техникумида ўқитувчилар ҳамда ўқувчи қизлар томонидан "Хон атлас" тадбири ташкил этилди.

 

Вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Сайёрахон Алимова, вилоят "Оқила аёллар ҳаракати" гуруҳи раҳбари Юлдузхон Рахимова, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Матлубахон Холматова ва туман фаоллари иштирок этишди.

 

Фестивал доирасида миллий либослар тақдимоти ўтказилди. Шунингдек қизлар маҳоратларининг паззандалик маҳоратлари ҳамда билимларини намойиш этиш мақсадида ўзаро беллашдилар.